Қандай ишлайди
Ҳисоб ва баланс
- Битта ҳисоб — веб ва десктоп учун бир хил. Баланс ҳужжат сонида ҳисобланади.
- Пакет олиш: «Пакет» бўлимидан ариза → админ қўнғироқ қилиб тўловни келишади → пакет очилади.
- Десктоп дастур интернет борида логин-парол билан киради ва компьютерни ҳисобга боғлайди; кейин ҳар сақланган Ф2 шу балансдан сарфланади.
- Компьютерларни «Қурилмалар» бўлимида кўриш ва ўчириш мумкин.
Қабул қилинадиган файллар
- «_ЛРВ» + «_РС» варақлари (ABC4 сметаси) — Ф2 тўлиқ ясалади. Улар икки алоҳида файлда бўлса, иккаласини ҳам беринг.
- «LRV» + «RES» варақлари (TN қурилиш сметаси) — Ф2 тўлиқ ясалади.
- Фақат «Ф2» варағининг ўзи, нархлари G устунига ёзилган — формулалар қўйилиб, ҳисоблаб берилади.
Оферта, акт ва даврлар
- «Накопительный» ёқилса, Ф2 га даврлар блоклари қўшилади; «охирги устун — қолдиқ» белгиси охирги блокда қолган ҳажмни ҳисоблайди.
- «Бутун папка» ёқилса, бир сафарда 60 тагача смета юбориб, ҳар бири учун алоҳида Ф2 оласиз — натижа ZIP бўлиб келади.
- «Оферта» — тендернинг нархсиз _ЛРВ идан _РС ва Ф2. Вилоят билан квартални танлаб файлни таҳлил қилинг, сўнг жадвалда нархларни танланг ёки қўлда ёзинг.
- «Акт» — сметадан «Акт скрытых работ»: ишларни белгилайсиз, комиссия реквизитларини бир марта тўлдирасиз, натижа .docx бўлади.
- «Нархнома» бўлимида қайси китоблар юкланганини ва ўзингиз киритган нархларни кўрасиз; кераксизини ўчириб ташлайсиз.
- Ҳар бир тайёр ҳужжат (Ф2, оферта, акт) балансдан 1 та ҳужжат сарфлайди; папка режимида ҳар бир Ф2 учун 1 та.
Натижа
- Ф2 варағи бор бўлса — формулалар билан тўлдирилади (ранг/стил/шрифт ўзгармайди).
- Ф2 бўлмаса — нолдан ясалади ва ИТОГО жамламаси қўшилади.
- Муаммоли қаторлар топилса — алоҳида .txt файл берилади.
Чекловлар
- Бир сафарда 1–3 та файл; папка режимида 60 тагача. Жами ҳажм — 35 МБ гача.
- Файлингиз серверда сақланмайди — генерациядан сўнг дарҳол ўчирилади.
- Тайёр Ф2 60 дақиқа сақланади — шу вақт ичида қайта юклаб олса бўлади, кейин ўчади.
Ўрнатиладиган дастур — бир марта юклаб олинади, офлайн ишлайди
PTO.uz · +998 (97) 727-84-62 · +998 (97) 475-21-42
Лойиҳа асосчиси: Rasulov Ravshan Ochilovich
PTO.uz · +998 (97) 727-84-62 · +998 (97) 475-21-42
Лойиҳа асосчиси: Rasulov Ravshan Ochilovich